1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда Агроинспекция ходими пора билан ушланди

Ҳозирда унга 2 та модда бўйича жиноий иш очилган.

Самарқандда Агроинспекция ходими пора билан ушланди

Самарқанд вилоятида Агроинспекция ходими пора билан ушланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди. 

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси Самарқанд туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда ўтказилган ўрганиш жараёнида хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини ижарага олиб фойдаланаётган фуқаро томонидан ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланиб, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 500 АҚШ доллари олган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика