Ижро ҳужжатига мувофиқ, қарздор “Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш” АЖдан ундирувчи Самарқанд туман Электр тармоқлари корхонаси фойдасига 446 474 808 сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган “Kamaz” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланди.
Қайд этилишича, белгиланган муддатда қарздорлик ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, хатланган автотранспорт воситаси аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағлар қарздорликни қоплашга йўналтирилади.


