1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда шаҳарлараро авиақатновлар тикланди

Илк халқаро парвоз 17 декабрь куни амалга оширилади.

Самарқандда шаҳарлараро авиақатновлар тикланди

 

Самарқанддан Россия, Қозоғистон, Туркия шаҳарларига авиақатновлар тикланади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди.

 

Унга кўра, 17 декабрдан бошлаб қуйидаги йўналишларда авиақатновлар йўлга қўйилади:

Самарқанд-Москва-Самарқанд;

Самарқанд-Истанбул-Самарқанд;

Самарқанд-Олмаота-Самарқанд;

Самарқанд-Санкт-Петербург-Самарқанд.

 

Узунлиги 3105 метр ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги ва 24 та самолёт тўхташ жойига мўлжалланган перронни ўз ичига олган янги аеродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди. Аеродром мажмуаси замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва ИКАОнинг иккинчи тоифасига мос келадиган қўниш тизими билан жиҳозланди.

 

Аеровокзал мажмуаси қурилиши эса давом этмоқда.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика