Ўзбекистон

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мутахассислар атмосферадаги жараёнлар сабаб кислотали ёғинларнинг узоқ масофаларга хавфли даражада етиб келиши деярли мумкин эмаслигини таъкидлади.

Эрондан Ўзбекистонга кислотали булутлар келиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Эрондан Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига кислотали булутлар етиб келиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди. “Ўзгидромет” ушбу маълумотлар илмий жиҳатдан асосланмаганини маълум қилиб, бундай хавф мавжуд эмаслигини билдирди.

 

Қайд этилишича, кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (SO₂) ва азот оксидлари (NO₂) узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай жараёнлар, асосан, йирик саноат ҳудудлари ва кучли чиқинди манбалари яқинида кузатилади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаво массалари узоқ масофаларга кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси кескин камаяди. Бунга атмосферадаги турбулентлик, вертикал аралашиш ҳамда қуруқ ва нам чўкиш жараёнлари сабаб бўлади. Шу боис манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар ҳосил бўлиши деярли мумкин эмас.

 

Шунингдек, ёғинларнинг ҳосил бўлиши асосан маҳаллий булут шаклланиш жараёнлари билан боғлиқ. Яъни ёғинлар ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд бўлган сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига юзага келади.

 

“Ўзгидромет”нинг метеорологик кузатувлари ҳамда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги маълумотларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ёки қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти.

 

Шу муносабат билан мутахассислар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка ҳамда фақат расмий манбаларга таянишга чақирди. Шунингдек, ёлғон ёки текширилмаган ахборотларни тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги эслатилди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"