1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанддаги “Қорасув” сув омбори бутунлай қуриб қолди

42 миллион куб метрга тенг захирага эга омбор бугунга келиб деярли бутунлай қуриган.

Самарқанддаги “Қорасув” сув омбори бутунлай қуриб қолди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган "Қорасув" сув омбори тубидан қуриб қолганлиги кузатилмоқда. 26,9 миллион куб метр сув сиғимига эга бўлган омбор одатда 8 100 гектар майдонни суғориш имконини берарди.

 

Маълумотларга кўра, 2019 йил май ойида омборда 42,1 миллион куб метрга яқин сув тўпланган эди. Бироқ сунъий йўлдош тасвирларига кўра, ҳозирда омбор амалда сувсиз ҳолатга келган.

 

Экологларнинг айтишича, бу ҳолат суғориш мавсумидаги ортиқча сув сарфи, ҳаво ҳароратининг кескин ошиб кетиши ҳамда ёмғирли кунлар сонининг камайиши билан боғлиқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика