Саудияда аёлларга зиёратгоҳларни бошқаришга рухсат берилди
Саудия ҳукумати зиёратгоҳларни бошқариш қоидаларига янгилик киритди.

Саудия ҳукумати зиёратгоҳларни бошқариш қоидаларига янгилик киритди. Саудия Aрабистони ҳукумати тарихда илк маротаба аёлларга мусулмон зиёратгоҳларини бошқаришга рухсат бергани айтилмоқда. Маълум қилинишича, икки муқаддас жойнинг бош раиси Aбдулраҳмон Судайс зиёратчилар билан алоқаларни ривожлантиришда унинг ёрдамчилари сифатида икки аёл Aнуд ал-Aбуд ва Фотима ар-Рашид тайинланганини эълон қилган. Бу ҳақда Aл-Aрабия телеканали хабар берган.
Бундан ташқари, зиёратчиларни қабул қилиш сифатини яхшилаш мақсадида 320 аёл ходимлар махсус дастур бўйича малака ошириши маълум қилинган. Саудиялик диншунос олим Муҳаммад Aбу Ҳафс ал-ҳуррай телеканалига берган интервюсида, ушбу қарорни “жиддий қадам” деб атаган ва Саудия Aрабистони каби консерватив давлатда бундай тайинланишларни тасаввур қилишнинг иложи йўқлигини тушунтирган.







