1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Глобал ўзгаришлар институти раҳбари билан учрашди

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Глобал ўзгаришлар институти раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди.

 

Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли тузилма билан амалий ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Тони Блэр Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва кўламини юксак баҳолади, уларни янада илгари суриш доирасида зарур эксперт-маслаҳат кўмагини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

 

Иқтисодиёт тармоқларига йирик стратегик инвесторларни жалб қилиш, технологик модернизация, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишни жадаллаштириш, устувор соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамкорликнинг бошқа асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.

 

Таъкидлаш жоизки, Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр томонидан 2016 йилда ташкил этилган институт халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. У турли мамлакатларга барқарор ва инновацион ривожланишнинг янги моделларини ишлаб чиқишда, иқлим ўзгариши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда кўмаклашади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика