Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Олий Мажлис Сенати аъзоси ва Ўзбекистон фан арбоби 28 август куни 79 ёшида вафот этган эди.

Шавкат Мирзиёев марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

 

Шавкат Мирзиёев марҳум академик Беҳзод Йўлдошев хонадонга ташриф буюриб, оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори, академик, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон фан арбоби Беҳзод Йўлдошев 28 август куни 79 ёшида вафот этган эди.

 

Президент 29 август куни таъзияли хонадонга ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, Ўзбекистонга хизматларини ёдга олди. Марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади. Улар ташрифи ва далда сўзлари учун президентга миннатдорлик билдирди.

 

Беҳзод Йўлдошев 1945 йил 9 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1968 йилда Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти стажор-тадқиқотчиси сифатида бошлаган. Юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда кенг эътироф этилган олим Ядро физикаси институти директори, Фанлар академияси президенти лавозимларида ўзининг юксак илмий ва ташкилотчилик салоҳиятини намоён этган. Юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, илмий натижаларни иқтисодиёт тармоқларида қўллаш ишларига муносиб ҳисса қўшган. У Атом энергияси бўйича халқаро агентликда ва университетларда ишлаган, кўплаб йирик лойиҳаларга раҳбарлик қилган.

 

Беҳзод Йўлдошев Олий Мажлис депутати, кейинги вақтда Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида самарали фаолият олиб бориб, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фидойилик кўрсатди.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"