Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга иккита совға берди

Улардан бири Регистрoн мажмуасининг тилла рангдаги макети.

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга иккита совға берди

7 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва АҚШ президентлари учрашуви бўлиб ўтганди. Музокаралар пайтида Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга иккита рамзий совға топширди. Бу ҳақдаги маълумот учрашувдан олинган суратларда акс этган.

 

Суратларда Оқ уйдаги музокаралар столида Самарқанддаги Регистрoн мажмуасининг тилла рангдаги кичик макети жойлашгани кўринади. Бу совға Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва маданий қадриятларини ифода этади.

 

Шунингдек, президент Мирзиёев Трампга унинг ўзи ёзган “The Art of the Deal” (Келишув санъати) китобининг ўзбек тилидаги таржимасини ҳам тақдим этди. Китоб дастлаб 1987 йилда Дональд Трамп ва журналист Тони Швартс томонидан ёзилган бўлиб, у қисман мемуар, қисман бизнес маслаҳатларидан иборат.

 

Трамп ушбу асарни ўзининг энг муҳим ишларидан бири деб ҳисоблайди ва ҳатто Инжилдан кейинги энг севимли китоби сифатида тилга олган.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"