Жаҳон

Шимолий Корея Россияга қурол етказиб бермаслигини маълум қилди

Шу билан бирга, Пхенян Россияни ҳарбий операцияда қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Шимолий Корея Россияга қурол етказиб бермаслигини маълум қилди

 

Шимолий Корея Россияга ҳеч қачон қурол етказиб бермагани ва буни амалга ошириш режаси ҳам йўқлигини айтди. Бу ҳақда  Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

 

“Биз Россия билан ҳеч қачон қурол-яроғ бўйича келишувларга эришмаганимизни ва келажакда бундай режаларимиз йўқлигини яна бир бор аниқ айтамиз”, — дейилади баёнотда.

 

Маълумки, КХДР Россияни Украинадаги кенг кўламли урушда қўллаб-қувватлайди: у ЛДХРдаги айирмачилар юридик шахслигини ва Украина ҳудудларини аннекция қилишни тан олди, шунингдек, Россия агрессиясини қораловчи резолюцияларга қарши овоз берди.

 

Эслатиб ўтамиз, "The New York Times" АҚШ разведкасининг махфий маълумотларига таяниб, Россия Шимолий Кореядан миллионлаб снаряд ва ракеталарни сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эди.

custom img

АҚШ Кубага нисбатан куч ишлатиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда — Politico

Бироқ ҳозирча асосий эътибор дипломатик босимга қаратилган.

custom img

Нобел тинчлик мукофоти совриндори Наргис Моҳаммади Эрон қамоқхонасидан шифохонага ётқизилди

Инсон ҳуқуқлари фаоли ҳушидан кетиш ҳолатларидан сўнг касалхонага ётқизилган, оиласи Теҳронга кўчиришни талаб қилмоқда.

custom img

АҚШ Ғазодаги инсонпарварлик миссиясини ёпади

Қарор Трампнинг минтақавий тинчлик ташаббусидаги муваффақиятсизликлар фонида қабул қилинган.

custom img

АҚШ давлат қарзи илк бор иқтисодиёт ҳажмидан ошиб кетди

Қарз даражаси 2030 йилга бориб 108 фоизга етиши кутилмоқда.

custom img

Эрон яҳудийлари вакили Мужтабо Хоманаий раҳбариятини қўллаб-қувватлади

Эрон яҳудийлари жамиятнинг ажралмас қисми экани таъкидланиб, мамлакат раҳбариятига нисбатан ижобий муносабат билдирилди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишга тайёр — WSJ

Теҳрон Вашингтонга АҚШ билан зиддиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича янги таклиф юборган. Доналд Трамп ушбу таклиф маъқул келмаганини айтди.

custom img

Трамп Конгрессга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини билдирди — AP

Оқ уй апрель ойи бошида эълон қилинган сулҳни Эрон билан урушнинг тугаши сифатида баҳоламоқда.

custom img

Қозоғистонда “олтин виза” тизими жорий этилади

Ушбу виза эгалари солиқ имтиёзлари ва давлат хизматларидан кенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"