Шимолий Кореяда хусусий гўзаллик салонлари оммавий ёпилмоқда
Қайд этилишича, улар ёшларни йўлдан уради.

Шимолий Кореяда полиция “индивидуализм тарғиботи” туфайли гўзаллик салонларини оммавий равишда ёпишни бошлади, деб ёзади Даилй НК.
Қайд этилишича, КХДР расмийлари хусусий сартарошлар билан кураша бошлаган. Улар индивидуализм ва "антисоциалистик хатти-ҳаракатлар" ни тарғиб қилувчи ноқонуний пул ишлаб топувчилар деб аталган.
Расмийларнинг айтишича, хусусий сартарошхоналар солиқ тўламайди ва ёшлар орасида уларга талаб катта, чунки улар рухсат этилган соч турмаги рўйхатига қарамай, хоҳлаган турмакни танлаш имкониятини беради.
Қайд этилишича, бундай муассасалар эгаларига 100 000 вон жарима солиниши ва улар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳукумат мамлакатда фақат давлатга қарашли гўзаллик салонларини қолдиришга ҳаракат қилмоқда.







