1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Собиқ “Тоштурма” ҳудуди бўйича шаҳар ҳокимига сўров юборилди

Унда мазкур ҳудудда инфратузилмани яратиш ишлари кечикиш сабабларига оид тушунтириш бериш сўралган.

Собиқ “Тоштурма” ҳудуди бўйича шаҳар ҳокимига сўров юборилди

2018 йил 22 мартда Вазирлар Маҳкамасининг 220-ф-сонли фармойиши қабул қилинган бўлиб, унга кўра давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ва Тошкент шаҳрида қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида бир қатор вазифалар белгиланган эди.

 

Мазкур фармойиш асосида Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси — халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур ҳудуд — Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилган. Шу ерда замонавий хиёбон, яъни барча зарур инфратузилмага эга дам олиш масканини барпо этиш вазифаси юклатилган.

 

Бироқ орадан 6 йилга яқин вақт ўтганига қарамай, ҳужжатда кўрсатилган вазифалар тўлиқ амалга оширилмагани маълум бўлди. Айни пайтда ер майдонлари қаровсиз ҳолатда қолмоқда. Шу билан бирга, айрим хусусий қурилиш компаниялари ушбу ҳудуддан шахсий манфаатларда фойдаланишга ҳаракат қилаётгани кузатилмоқда. Бу ҳолат эса маҳаллий аҳолида ҳақли эътироз ва норозиликларга сабаб бўлмоқда.

 

Шу муносабат билан Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Сайёра Абдикаримова Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов номига сенатор сўровини йўллади.

 

Эслатиб ўтамиз, “Тоштурма” Тошкентнинг энг кўҳна тарихий масканларидан бири ҳисобланади. Мазкур ҳибсхона биноси турли даврларда мамлакат тарихида муҳим воқеалар билан боғлиқ бўлган. Шу боис унинг ҳозирги тақдири жамоатчилик эътиборида қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика