Сомали ҳукумати 24 августга қадар TikTok va Telegram, шунингдек, 1XBet платформаларини тақиқлайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Бу қарорга Сомали давлатига қарши уруш олиб бораётган Ал-Шабаб қуролли гуруҳи ўз фаолиятини эълон қилиш учун платформалардан фойдалангани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда расмийларга ТикТок'дан фойдаланиш тақиқланганди.


