1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сўнгги кунлардаги ҳарорат инверсияси сабаб ҳаво сифати ёмонлашди

Ноқулай метеорологик шароитлар ҳаводаги зарарли заррачаларнинг тўпланишига сабаб бўлди.

Сўнгги кунлардаги ҳарорат инверсияси сабаб ҳаво сифати ёмонлашди

 

Сўнгги кунларда, хусусан 29–30 январ кунлари мамлакат ҳудудида кузатилган ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашгани қайд этилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Мутахассислар таҳлилига кўра, ушбу ҳолатга асосан шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ҳамда ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда. Жумладан, тунги ва эрталабки соатларда ҳарорат инверсияси шаклланиб, совуқ ҳаво қатламининг ерга яқин жойлашиши, илиқ ҳаво қатламининг эса юқорида сақланиб қолиши кузатилган.

 

Мазкур шароитда атмосфера ҳавосига чиқарилган майда дисперс заррачалар қуйи қатламларда “қамалиб қолиб”, шаҳар ҳавосида маълум вақт давомида сақланиб қолмоқда. Қўшимча равишда, тонгги соатларда кузатилган туман ҳаводаги майда аэрозол заррачалари концентрациясининг ошишига олиб келган. Атмосфера намлигининг юқори бўлиши PM2.5 заррачаларининг ҳавода узоқроқ сақланишига сабаб бўлиб, ифлосланиш даражасини янада кучайтирган.

 

Айни вақтда махсус комиссия томонидан экологик рейдлар ва мониторинг тадбирлари туну кун олиб борилмоқда. Вазиятдаги ўзгаришлар бўйича Экология миллий қўмитаси ҳамда унинг ҳузуридаги Ўзгидромет агентлиги расмий ахборот манбалари орқали аҳолига доимий маълумот бериб борилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика