Жаҳон

Сурия АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалицияга қўшилди

Сурия янги стратегик босқичга кириб, АҚШ билан иқтисодий ва хавфсизлик ҳамкорлигини кучайтиришни мақсад қилмоқда.

Сурия АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалицияга қўшилди

 

Сурия Республикаси Президенти муваққат лавозимида турган Аҳмад аш-Шаръа мамлакатнинг АҚШ билан янги ривожланиш стратегиясига асосланган сиёсат олиб бораётганини маълум қилди. Президент Fox News телеканалига берган интервьюсида Сурия ҳозирда Қўшма Штатларнинг геосиёсий иттифоқчиси сифатида қаралишини таъкидлади.

 

аш-Шаръа сўзларига кўра, АҚШ Сурия ҳудудларига, хусусан, газ соҳасига инвестиция йўналтириш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Шунингдек, Сурия ҳукумати мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва инфратузилмасини мустаҳкамлашга қаратилган инвестиция истиқболларини муҳокама қилмоқда.

 

Сурия муваққат ҳукуматининг Ахборот вазири Ҳамза Мустафо маълум қилишича, мамлакат АҚШ бошчилигидаги «ИШИД» террор ташкилотига қарши халқаро коалицияга расмий қўшилди. Бу ҳақда вазир Доналд Трамп ва Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаранинг Оқ Уйда ўтказилган учрашувидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, бу қарор орқали Сурия терроризмга қарши курашдаги ҳамкор сифатидаги ўз ролини мустаҳкамлади ҳамда минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшди. Шу билан бирга, келишувнинг фақат сиёсий характерга эга эканлиги, унда ҳарбий жиҳатлар мавжуд эмаслиги қайд этилди.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"