Жаҳон

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

АҚШ вице-президенти Жей Ди Ванcе бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда. 

 

АҚШ президенти Доналд Трампга кўра, АҚШ вакиллари душанба куни кечқурун Покистон пойтахтига етиб боради. Оқ уй делегация таркибига Трамп маслаҳатчилари Стиве Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳам киритилганини билдирган. Улар аввалги музокараларда ҳам иштирок этган.

 

Бироқ Эрон томони музокараларнинг навбатдаги босқичида қатнашишини ҳозирча тасдиқламаган. Tasnim агентлиги хабарига кўра, Ҳормуз бўғозида АҚШ томонидан жорий этилган денгиз блокадаси сақланиб қолаётган бир пайтда Теҳрон делегация юбормайди.

 

Агентлик маълумотига кўра, Исломободда ўтган дастлабки музокаралардан сўнг томонлар Покистон воситачиси орқали мулоқотни давом эттирган, бироқ жараён “АҚШнинг ортиқча талаблари ва амбициялари” сабаб натижасиз якунланган.

 

Эроннинг яна бир давлат агентлиги — IRNA эса Исломободда иккинчи босқич музокаралари ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Агентлик АҚШ тарқатаётган маълумотларни “медиа ўйини” деб атаб, уларни ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

 

Шу билан бирга, IRNA музокараларга тўсқинлик қилаётган асосий омиллар сифатида АҚШнинг “ҳаддан ташқари талаблари”, “нореал кутишлари”, Вашингтоннинг “тез-тез ўзгарувчи позицияси”, қарама-қарши баёнотлари ҳамда таҳдидларини кўрсатган.

 

Аввалроқ Доналд Трамп Эронни “адолатли ва оқилона битим”ни қабул қилишга чақириб, акс ҳолда АҚШ яна зарбалар бериши мумкинлигини билдирган эди.

 

Axios нашрининг ёзишича, Теҳронда АҚШнинг музокаралар ҳақидаги баёнотлари эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар учун ниқоб бўлиши мумкинлигидан хавотир мавжуд.

 

Маълумот учун, музокараларнинг биринчи босқичи 11–12 апрель кунлари бўлиб ўтган ва томонлар келишувга эриша олмаган. Апрель бошида келишилган икки ҳафталик сулҳ муддати эса 21 апрель куни якунига етади. Лекин Bloomberg манбалари сулҳ узайтирилиши мумкинлигини ҳам маълум қилганди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.