Жаҳон

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Эстония, Латвия ва Литва Словакия бош вазири Роберт Фицонинг 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадга парвози учун ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишига рухсат бермади.

 

Бу ҳақда Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Сахкна маълум қилиб, Эстония бундай қарорни илгари ҳам қабул қилганини ва бу йил ҳам ўз позициясини ўзгартирмаслигини билдирди.

 

“Россияни улуғлашга қаратилган тадбирга учиш учун Эстония ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берилмайди. Бу тамойил ўтган йили ҳам амал қилган ва ҳозир ҳам ўз кучида қолади”, — дейилади баёнотда.

 

ТИВга кўра, Эстония расмий парвозлар учун рухсат беришда Европа Иттифоқи ва НАТО қоидаларига амал қилади, бироқ Россияга сафарлар бундан мустасно ҳисобланади.

 

Аввалроқ Роберт Фицо Литва ва Латвия ҳам унинг самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпишини маълум қилган эди. У бу қарорга қарамай, Москвага етиб бориш учун муқобил йўналиш топишини билдирган.

 

“Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бошқа бир аъзо давлат бош вазирининг ўз ҳудуди устидан учиб ўтишига йўл қўймаяпти. Шунга қарамай, мен бошқа йўл топаман”, — деган Словакия бош вазири.

 

Маълумот учун, 2025 йилда Москвада ўтган 9 май парадида 27 давлат етакчиси, жумладан Хитой, Беларус, Куба, Венесуэла, Словакия ва Сербия раҳбарлари иштирок этган. Ўшанда ҳам Болтиқбўйи давлатлари Роберт Фицо ва Сербия президенти Александар Вючич самолётларининг ўз ҳудудидан ўтишига рухсат бермаган.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"