Жаҳон

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

АҚШнинг Луизиана штати Шривпорт шаҳрида содир бўлган даҳшатли отишма оқибатида саккиз нафар бола ҳалок бўлди, яна икки киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция NBC News нашрига маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оилавий можаро сабаб юз берган бўлиши мумкин. Ҳодиса бир маҳалладаги иккита уйда содир бўлган, жабрланувчилардан бири эса қочиб, яқин атрофдаги учинчи уйга яширинган.

 

Расмийларга кўра, қуролли ҳужум натижасида жами ўн киши жабрланган. Ҳалок бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача бўлгани айтилмоқда. Айрим қурбонлар гумондорнинг қариндошлари экани ҳам маълум қилинган.

 

Воқеадан сўнг ҳужумчи автомобил ўғирлаб қочишга уринган, бироқ полиция томонидан таъқиб қилиниб, махсус операция давомида отиб ўлдирилган.

 

Шривпорт шаҳри мэри Том Аркено ушбу ҳодисани шаҳар тарихидаги энг оғир фожиалардан бири деб атаб, мотам эълон қилинганини билдирган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"