1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёнинг ўз қонуни бор (ми)?!

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани марказида жойлашган янги қурилаётган ҳокимлик биноси қаршисидаги дарахтларнинг кесиб ташлангани кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Сурхондарёнинг ўз қонуни бор (ми)?!

Буни ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг фикр-мулоҳазаларидан ҳам билиш мумкин. Мазкур вазиятга депутат Расул Кушербаев ҳам бееътибор бўлмади. У ўзининг фаcебоокдаги саҳифасида “Деновда дарахтлар билан боғлиқ вазият биз ўйлагандан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди” сарлавҳаси остида мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирган.  

Дарахтлар кечилиши юзасидан Давлат экология қўмитаси расмий хабар ҳам берди. Бироқ шу ўринда бир ҳақли савол туғилади: туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари Деновда дарахтлар кесилганини нега ижтимоий тармоқларда чиққанидан сўнг “билиб қолишди”? Aхир, улар ўша ҳудуддаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун масъул эмасми? Бу саволга ким жавоб беради?

Масъуллардан жавоб кутиб қоламиз.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика