Cаломатлик

Тарвуздан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Тарвуздан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотни танлов қилиш мушкул.

 

Аммо, кимёвий ўғитлар билан ҳаддан ортиқ ишлов берилган тарвузлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Хўш, дориланган тарвуз нимаси билан зарарли? Уни қандай фарқлаш мумкин?

 

— Тарвуз ёз фаслида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири. Унинг таркибида организм учун фойдали бўлган минерал ва витаминлар бисёр, — дейди мутахассис. — Ушбу резавор 92 фоиз сувдан иборат бўлиб, нафақат чанқоқни қондиради, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Хусусан, тарвуздаги калий ва магний асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир этади.

 

Унинг антиоксидантлик хусусияти жуда юқори бўлиб, таркибидаги ликопин, А, В, C каби дармондорилар ҳамда картоноид яллиғланиш ва эрта қаришга тўсқинлик қилади. Шунингдек, бу маҳсулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради ва холестерин даражасини назорат қилади.

 

Аммо бу жараёнда эҳтиёткорликни унутмаслик, айниқса, тарвуз сотиб олаётганда маҳсулотнинг бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак. Афсуски, бугун кўпчилик деҳқонлар ушбу маҳсулотни етиштиришда азотли ўғитлардан ҳаддан ортиқ кўп фойдаланади. Бу эса тарвуздан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.

 

Агар кимдир таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилса, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.

 

Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши, қон босимининг пасайиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқларнинг совқотиши, тери рангининг ўзгариши (кўкариш) каби аломатлар кузатилиши мумкин.

 

Агар заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолатга юзаки қараш мумкин эмас, ўзини-ўзи даволаш қатъиян ман этилади.

 

Шунингдек, бу нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

 

Хусусан, тарвуз харид қилаётганда, аввало, маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиш, унинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. У шикастланмаган, ёриқларсиз, қораймаган ҳамда моғорламаган бўлиши керак. Тарвуз кесилганда ранги тоза қизил ва ўзгармаган бўлади. Тановул қилишдан аввал тарвузни албатта яхшилаб ювиш лозим.

 

Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат беради.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"