Cаломатлик

Тарвуздан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

ССВ бу бўйича тавсиялар эълон қилди.

Тарвуздан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

Полиз маҳсулотлари — ёзнинг иссиқ кунларида энг кўп истеъмол қилинадиган ноз-неъматлардан. Сабаби улар фойдали хусусиятларга эга ва енгил ҳазм бўлади. Шунга қарамай, қовун ва тарвузлар етарли даражада пишмаган ёки уларни етиштиришда кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, бу саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Хўш, дориланган полиз маҳсулотлари нимаси билан хавфли? Улардан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

 

— Тарвуз таркибида организм учун фойдали бўлган минерал ва витаминлар кўп, — дейди мутахассис. — Ушбу резавор 92 фоиз сувдан иборат бўлиб, нафақат чанқоқни қондиради, балки саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Хусусан, тарвуздаги калий ва магний асаб тизими ҳамда мия фаолиятига ижобий таъсир этади.

 

Ундаги ликопин, А, В, C каби дармондорилар ҳамда картоноид яллиғланиш ва эрта қаришнинг олдини олади. Шунингдек, бу маҳсулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилаб, қон босимини пасайтиради ва холестерин даражасини назорат қилади.

 

Бироқ тарвуз истеъмол қилишда эҳтиёткорликни унутмаслик лозим. Хусусан, ушбу полиз экинини сотиб олаётган пайт унинг бутунлиги, чиримагани ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш керак.

 

Таркибида нитрат моддаси кўп бўлган тарвуз истеъмол қилингада унинг нохуш белгилари 4-6 соат ичида пайдо бўлади.

 

Бундай ҳолатда кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин ва бош оғриғи, тана ҳароратининг 38-39 даражагача кўтарилиши, қон босимининг пасайиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқлар совқотиши, тери ранги ўзгариши (кўкариш) каби аломатлар кузатилиши мумкин.

 

Бу нохуш ҳолатдан ўзимиз ва яқинларимизни ҳимоя қилиш учун айрим жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

 

Хусусан, тарвуз ёки қовун харид қилаётганда, энг аввало, сотувчидан маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиш лозим. Шу билан бирга, маҳсулотларнинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жарангдор овоз чиқиб, унинг пўстини осонгина тирнаш мумкин. Агар маҳсулотнинг банди қуриган бўлса, бу унинг яхши пишганидан далолат.

 

Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат.

 

Азотли ўғит билан тўйинган тарвуз сув остига чўкади. Агар бўлакланганда қийшиқ эмас, тўғри кесилса, бу ҳолат ҳам унинг кимёвий моддаларга тўйинганлигининг белгисидир.

 

Шу билан бирга, тарвуз истеъмол қилгандан кейин тоза бўлмаган сув ичиш, овқатланишдан олдин қўллар ва маҳсулотни ювмаслик, полиз экинларини нотўғри сақлаш заҳарланиш хавфини оширади.

 

Полиз экинларини кесилгандан кейин совиткичда 2-3 соатдан кўп бўлмаган муддатда сақлаш керак.

 

Бундан ташқари, болалар, айниқса эмизикли гўдакларда резаворлар истеъмолини чеклаш тавсия этилади.

 

Агар заҳарланиш белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу ҳолатга юзаки қараш мумкин эмас, ўзини ўзи даволаш қатъиян ман этилади.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"