Жаҳон

Макрон ва Путин ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди

Давлат раҳбарлари Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилишди.

Макрон ва Путин ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди

 

Франция томонининг ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин француз ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати. 

 

"Украина атрофидаги вазият ва Россия Федерацияси хавфсизлигининг узоқ муддатли ҳуқуқий кафолатларини ишлаб чиқиш бўйича Россия ташаббуси билан боғлиқ масалалар бўйича мазмунли мулоқот давом этди. Давлат раҳбарлари ишларнинг ҳозирги ҳолатига, жумладан, яқинда бўлган алоқаларни ҳисобга олган ҳолда ўзаро баҳо беришди.”, — дейилади баёнотда.

 

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, Путин Макроннинг эътиборини "Киев раҳбариятининг Минск келишувларига зид келадиган провокацион баёнотлари ва ҳаракатларига" қаратган. Бундан ташқари, томонлар шахсий алоқалар ҳақида келишиб олдилар, дея қўшимча қилди Кремль.

 

Путин ва Макрон ўртасидаги бу телефон суҳбати охирги ҳафтадаги учинчиси бўлди. Бунгача Россия ва Франция президентлари 28 ва 31 январь кунлари бир-бирларига қўнғироқ қилишган.

 

Ғарб давлатлари Россия қўшинларининг Украина чегараси яқинида ҳаракатланишидан хавотирда. Уларнинг фикрича, Россия бу давлатга бостириб киришни режалаштираётган бўлиши мумкин. Россия, ўз навбатида, ҳеч қандай босқинни режалаштирмаганлигини бир неча бор таъкидлаган.

 

Аввалроқ АҚШ зарур бўлса америкалик ҳарбийларни Украинага юбориши хабар қилинганди.

 

Насиба Тўхтаева 

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"