1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Tesla автомобили тезлик бўйича рекордни янгилади

Tesla Model S Plaid «Нюрбургринг» трассасида оммавий ишлаб чиқариладиган электромобиллар ўртасида тезлик рекордини ўрнатди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Tesla автомобили тезлик бўйича рекордни янгилади

 

Америка компаниясининг янги электрокари 20,76 километр масофани етти дақиқаю 30,9 сонияда босиб ўтган. Шу тарзда Tesla автомобили Porsche Taycan томонидан 2019 йилда ўрнатилан рекордни 12 сонияга янгилаган.

 

Model S Plaid — Tesla таркибидаги энг тезкор электромобил. Июнь ойида тақдим этилган машина икки сонияда соатига 100 километр тезликка эриша олади. Машина битта қувватланиш билан деярли 650 километр йўл босади, унинг максимал тезлиги соатига 320 километрни ташкил қилади.

 

Эсалатиб ўтамиз, аввалроқ Тесланинг янги модели ёниб кетгани ҳамда Tesla компанияси робот-гуманоид устида ишлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика