Ўзбекистон

The Best-2023. Месси — йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Гвардиола эса — энг яхши мураббий.

The Best-2023. Месси — йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

 

ФИФА 15 январь куни Лондонда бир қатор номинациялар бўйича 2023 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади.

 

Кутилмаганда Аргентина миллий жамоаси ва "Интер Майами" клуби ҳужумчиси Лионел Месси йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 35 ёшли футболчи соврин учун курашда Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити"/ Норвегия) ва Килиан Мбаппени  ("ПСЖ"/Франция) ортда қолдирди.

 

Месси ўз фаолиятида тўртинчи марта ушбу мукофотни қўлга киритди, аввалроқ 2022, 2019 ва 2009 йилларда ушбу мукофотга сазовор бўлган.

 

Месси ўтган йили "ПСЖ" билан Франция чемпиони бўлди ва "Интер Майами" билан Лигалар кубогини қўлга киритди. Октябрь ойида 36 ёшли аргентиналик "Олтин тўп" совринининг 8 карра соҳибига айланди.

 

Маълумотларга кўра, Лионел Месси тақдирлаш маросимида бўлмаган. Кубок бошловчи Терри Анрига топширилди.

 

Шунингдек, айрим ОАВлар Месси ва Холанд бир хил — ҳар бири 48 тадан овоз олгани ҳақида ёзишмоқда. Бунда регламентга кўра, ҳаммасини терма жамоа сардорларининг овозлари сони ҳал қилади, Лео эса улардан кўпроқ овозга эга чиққан."

custom img

Наманганда жазмани билан тил бириктириб эрини ўлдирмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Улар бу жиноятни қилиш учун қотил ёллашган.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"