1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тибетда кучли зилзила содир бўлди

Кучли ер силкинишлари Ҳиндистоннинг бир қатор штатларида ҳам қайд этилган.

Тибетда кучли зилзила содир бўлди

 

7 январь тонгида Хитойнинг Тибет мухтор туманида, Непал билан чегара яқинида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақида АҚШ геология хизмати хабар бермоқда.

 

Зилзила эписентри Тибетдаги иккинчи катта шаҳар Шигадзедан 163 км олисда бўлиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

 

Қайд этилишича, кучли ер силкинишлари Ҳиндистоннинг Бихар, Ассом ва Ғарбий Бенгалия штатларида ҳам кузатилган. Ваҳимага тушган одамлар уйларидан югуриб чиқишган.

 

Айни вақтда зилзиладан жабрланганлар ва талафотлар ҳақида маълумотлар таҳлил қилинмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика