Жаҳон

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

АҚШ президенти можаро бўйича якуний қарор Украина президенти билан келишмасдан қабул қилинмаслигини айтди.

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп



Дональд Трамп Украина можароси бўйича якуний қарорлар Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг иштирокисиз қабул қилинмаслигини билдирди. Бу ҳақда NBC News журналисти Гейб Гутьеррес Трамп билан суҳбатига таяниб маълум қилди.


Журналистнинг сўзларига кўра, у Трампдан Зеленскийнинг Украина бўйича қарорлар унинг иштирокисиз қабул қилинмаслиги кераклиги ҳақидаги баёноти юзасидан сўраган. АҚШ президенти бу фикрга қўшилганини айтган.


«Мен у билан розиман. Усиз ҳеч нарса қилмасдим — у бу мамлакатнинг етакчиси», — деган Трамп.


Украина масаласи Трампнинг Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган икки томонлама учрашувида ҳам муҳокама қилинган. Путин бу мавзу Америка томонининг ташаббуси билан батафсил кўриб чиқилганини айтган. Трамп ҳам Украина можароси музокараларнинг асосий мавзуларидан бири бўлганини тасдиқлаган.


Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин ва Трамп учрашувини Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарлари иштирокидаги уч томонлама саммитга тайёргарлик сифатида таърифлаган. Саммит бошланишида Трамп ҳам Украина можароси муҳокама қилинишини билдирган.


Шунингдек, Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Германия канцлери Фридрих Мерцга Хитойдаги музокаралар ҳақида маълумот берган. Улар Берлиндаги «тайёрлар коалицияси» саммитида иштирок этган. Учрашувда Владимир Зеленский ҳам қатнашган.

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Пeруда 6,7 магнитудали зилзила: ер силкиниши Колумбияда ҳам сезилди

Ҳудудларда аҳоли хавфсизлик мақсадида уйларини тарк этган.

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Махфий маълумотлар Хитойга узатилганми? Nvidia’га қарши тергов бошланди

Прокурорлар илғор чиплар ёки махфий маълумотлар Хитойга сизиб чиққан бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония ҳукумати миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Россия билан барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатни тўхтатишга қарор қилди.

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага 400 дан ортиқ дрон ва 110 дан зиёд ракета учирди. Уларнинг 27 таси баллистик ракеталар бўлган.

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.