Hi-tech

TikTok пулли обуна хизматини синовдан ўтказишни бошлади

Бир кун аввал бундай функцияни Instagram синовдан ўтказган эди.

TikTok пулли обуна хизматини синовдан ўтказишни бошлади

 

TikTok вакили The Information нашрига ижтимоий тармоқ блогерлар учун манфаатли бўлган пуллик обуналарни синовдан ўтказаётганини тасдиқлади, аммо тўлиқ тафсилотларни ошкор этишдан бош тортди.

 

Ҳозирча TikTokда фақат ижтимоий тармоқнинг ички валютаси ишлайди, у орқали муаллифлар учун совға сотиб олишда фойдаланиш мумкин.

 

TikTok 2021 йил октябрь ойидан бери 100 000 дан ортиқ обуначига эга блогерлар учун айрим хизматларни синовдан ўтказмоқда. Муаллифлар $1 дан бошлаб исталган миқдор учун "чойчақа" олишлари мумкин.

 

Маълумот учун: 2022 йил 19 январда Instagram АҚШда пуллик обуналарни синовдан ўтказишни бошлади. Ҳозирча фақат 10 та блогер обуначилар учун эксклюзив постлар, “сториес"лар ва жонли эфир учун ҳақ олиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТикТок платформаси “доставка” хизматини йўлга қўймоқчи экани ҳамда TikTok платформасига ўзбек тили қўшилиши мумкинлиги хақида хабар берилганди.

Чўлпоной Аҳмедова

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.