Саида Мирзиёева “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди
Саида Мирзиёева хорижий делегацияларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.

Тошкентда Ўзбекистон ташаббуси билан эълон қилинган “2027-йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Саида Мирзиёева иштирок этиб, “БМТ Туризм” бош котиби Шайха Ал Новайс ва хорижий делегатсияларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказди.
“Биз меҳмонларни яхши кўрамиз. Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани. Ўзбекистонга хуш келибсиз!” — деб ёзди Саида Мирзиёева.








