Тожикистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консули Назари Хомиджон Темур вазиятга CОVID-19 пандемияси жиддий таъсир кўрсатганини таъкидлади. Ҳозир вазият ўзгармоқда. Тожикистонликлар Санкт-Петербургга қайта бошлади. У бу ҳақда «Петербургский дневник» нашри мухбирига сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон фуқароларининг салмоқли қисми CОVID-19 туфайли Санкт-Петербургни тарк этишга мажбур бўлган. СОVID-19'га қарши чекловлар жорий этилганида, аксарият корхоналар ёпилган, иш камайган эди. Меҳнат мигрантларининг 40 фоизга яқини юртига қайтиб кетган. Ҳозир вазият барқарорлашмоқда. Бугунги кунда Тожикистондан амалга оширилаётган мунтазам парвозларда, самолётларнинг йўловчилар билан бандлиги тахминан 80 фоизни ташкил этади.
"Петербургга қайтаётган меҳнат мигрантлари учун баъзи муаммолар ҳам мавжуд. Бундай муаммолардан бири – фуқароларнинг Санкт-Петербургда иш тополмай, Россиянинг бошқа ҳудудларига кетишаётгани. Бугунги кунда Тожикистонда янги саноат корхоналари барпо этилиб, фуқаролар ўз ватанида иш билан таъминланяпти. Санкт-Петербург бизнесининг Тожикистонга кириб бориши фуқароларнинг иш билан таъминланишига катта имкониятлар яратиб бермоқда" — деган Бош консул.


