1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент метросида бир киши сабаб вагондаги ҳамма йўловчи туширилди

16 декабрь куни метронинг “Мустақиллик майдони” бекатидан “Пахтакор” бекати томон ҳаракатланаётган поездда кутилмаган ҳолат юзага келди.

Тошкент метросида бир киши сабаб вагондаги ҳамма йўловчи туширилди

 


“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабарига кўра, 16 декабрь куни соат 16:23 да “Мустақиллик майдони” бекатидан “Пахтакор” бекати томон ҳаракатланиши белгиланган 16-сонли поезд таркибида носозлик юзага келган.

 

Йўловчиларни қабул қилиш жараёнида, вагон эшиклари ёпилаётган пайтда йўловчилардан бири вагонга кириш мақсадида эшикни мажбуран очишга уринган. Натижада эшикни ҳимояловчи механизм ишдан чиққан.

 

Машинист томонидан носозлик дастлаб бартараф этилган бўлсада, муаммо кейинги бекатга етмасдан яна такрорланган. Шундан сўнг, амалдаги йўриқномага мувофиқ, йўловчилар бекатга туширилган ва ҳаракат таркиби электродепога олиб кетилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика