Тошкент метросининг таъмирлаш учун ёпилган “Ерусти ҳалқа йўли” очилиши 1 ноябрга қолдирилди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 14 та бекатдан иборат “Технопарк – Қипчоқ” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди. Бу вақт давомида йўл ҳолатлари тўғриланди, носоз шпаллар алмаштирилди, дренаж тизими ҳолати ўрганилди, шағаллар текширувдан ўтказилди.
Синов жараёнлари муваффақиятли якунлангач, йўналиш 2025 йил 18 октябрдан бошлаб одатдаги тартибда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлаши маълум қилинганди. Бироқ синов жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда келгусида поездлар ҳаракатини олдингига нисбатан икки баробар тезлаштириш, шунингдек оралиқ вақт интервалларини максимал даражада қисқартириш мақсадида 1 ноябрь санаси атрофида очилиши кутилмоқда.


