1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани калтаклади

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани калтаклади

 

Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи томонидан болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлингани акс этган видео тасвирлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Лавҳаларда машғулот жараёнида ёш болага нисбатан куч ишлатилгани кўринади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш ва холисона ўрганиш мақсадида масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

 

Айни пайтда ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча ва батафсил маълумот берилиши маълум қилинди.

 

Эслатиб ўтилишича, аввалроқ Фарғона вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячининг ноўрин хатти-ҳаракатлари учун унга нисбатан интизомий чора — «ҳайфсан» жазоси қўлланган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика