1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида “Матиз” ҳайдовчиси итни босиб кетди

Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан жазо тайинланган.

Тошкент вилоятида “Матиз” ҳайдовчиси итни босиб кетди

Янгийўл шаҳрида ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиш ҳолати аниқланди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеёозувда “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл четида ётган ит устида автомобил билан ўтиб кетгани қайд этилган. Видеода ҳайдовчининг тўқнашувни тўхтатишга ёки ёнидан четлаб ўтишга уриниш қилмаганини кўриш мумкин.

 

Мазкур ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи — 1970 йилда туғилган С.М. — Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилди.

 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202(1)-моддасида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш оғирроқ ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, маъмурий чорадан кейин БҲМнинг 50 бараваригача жарима ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика