1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янги технология ерлардан икки томонлама фойдаланиш имконини беради

Тошкент вилоятида қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Янги технология ерлардан икки томонлама фойдаланиш имконини беради

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази ташаббуси билан Тошкент вилояти Тошкент туманида “Agri-PV” агро-фотовольтайик лойиҳасига оид жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Тадбир Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтиб, унда маҳаллий аҳоли, давлат идоралари мутасаддилари ва экологик экспертлар иштирок этди.

 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги 220-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. “Business Advanced Experts” МЧЖ ҳамда халқаро ҳамкор — VOLTALIA компанияси иштирокида қурилиши режалаштирилган станция қуввати 507,78 кВт/с бўлиб, 1,5 гектар майдонда барпо этилади. Фақатгина 1 гектарлик ҳудудда 819 та қуёш панели ўрнатилиши назарда тутилган. Қурилиш ишлари 2025 йил августида бошланиб, 2026 йил февралида якунланиши кутилмоқда.

 

Агро-фотовольтайик технологияси қишлоқ хўжалиги ерларидан икки томонлама фойдаланиш имконини беради: экин етиштириш ва электр энергияси ишлаб чиқариш. Бу усул сув ресурсларини тежаш, ҳосилдорликни ошириш ва фермер хўжаликлари учун қўшимча даромад манбаи яратишда муҳим аҳамият касб этади. Қурилиш даврида 25 нафар ишчи бандлиги таъминланади.

 

Эшитувда лойиҳанинг экологик ва ижтимоий таъсири муҳокама қилиниб, қурилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар (шовқин, чиқинди, ҳавонинг чангаланиши ва ҳ.к.) бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Уларни камайтириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар — чиқиндиларни алоҳида йиғиш, махсус полигонларга чиқариш, қурилиш майдонига сув сепиш, оғир техникдан фақат кундузги вақтларда фойдаланиш каби ечимлар таклиф этилди.

 

Мутахассислар лойиҳанинг афзалликларини ҳам алоҳида қайд этди: қуёш энергиясидан фойдаланиш иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиради, сув сарфини тежалишини таъминлайди, панеллар остида ҳосил бўладиган микроиқлим эса тупроқ унумдорлигини сақлаб қолади.

 

Жамоатчилик эшитувининг якунида лойиҳа қонунчилик талабларига тўлиқ мувофиқ экани билдирилди ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика