Ўзбекистон

Тошкент вилоятида уйида психотроп дори сақлаётган шахс ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида уйида психотроп дори сақлаётган шахс ушланди

Айни кунларда Тошкент вилоятида “гиёҳвандлик ва психотроп дори воситалари ноқонуний айланмасига қарши” кенг масштабдаги назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Куни кеча Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси, Тошкент тумани Ички ишлар бўлими ва ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1981 йилда туғилган J.X.ning яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Натижада хонадон ертўласида 10 дан ортиқ турли ном ва кўринишдаги, жами 45 965 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

 

Аниқланишича, дори воситалари ноқонуний йўллар орқали республика ҳудудига олиб кирилган ва сотиш мақсадида сақлаб келинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251(1) -моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Қувада МИБ орқали бир кунда 180 млн алимент ундирилди

Ижро ҳаракатлари давомида 4 нафар ота қарзларини дарҳол қоплашга мажбур бўлган.

custom img

Зангиотада эркак 125 млн алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати тамомланиб, эркак Қозоғистон Республикасига ишлаш учун йўл олган.

custom img

Самарқандда МИБ орқали 2 728 нафар ишсиз ишга жойлашди

Шу тариқа ишсиз алимент тўловчиларнинг доимий бандлиги таъминланди.

custom img

Хоразмда МИБ орқали келиннинг сепи қайтариб олинди

Ижро ҳаракати давомида 48 турдаги буюм эгасига қайтарилган.

custom img

Тошкентда 5 ойлик чақалоқ вакцинадан сўнг операция қилинди

Маълум бўлишича, бола эмланганидан сўнг оёғи йиринглаб кетган.

custom img

ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор қўлга олинди

Фавқулодда вазиятлар вазири ФВВ инспекторини тадбиркордан пора олмагани учун пул мукофоти билан тақдирлади

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"