Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий кўчасида BMW автомобили катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиқиб, бошқа машина билан тўқнашгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ҳодиса оқибатида бир нафар қизнинг вафот этгани, яна бир нечта фуқаро шифохонага олиб кетилгани айтилади.
Мазкур хабарлар ортидан Тошкент шаҳар ИИББ воқеа бўйича расмий муносабат билдирди. Уларнинг маълумотига кўра, ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган, жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Расмийлар тўлиқ тафсилотлар қўшимча суриштирувлардан сўнг эълон қилиниши таъкидлади.
Айни пайтда ҳодисанинг сабаблари ва барча иштирокчиларнинг ҳолати ўрганилмоқда.


