1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 19 йил олдинги қотиллик фош бўлди

Айбланувчи ҳарбий қисмда станция бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тошкентда 19 йил олдинги қотиллик фош бўлди

Тошкентда 43 ёшли фуқаро 19 йил аввал содир этган жинояти судланди. 

 

Маълумотларга кўра, бундан 19 йил аввал Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган ҳарбий қисмда станция бошлиғи бўлиб ишлаган судланувчи Р.М. Тошкент шаҳридаги кафеларнинг бирида 19 ёшли Д.Б. (аёл) билан танишиб қолган ва у билан ишқий муносабатда бўлган. Улар ўзаро жинсий муносабатда бўлганидан кейин эркакда ўткир бактериал уретрит касаллиги борлиги аниқланган.

 

Шунга қарамай, у Д.Б. билан яқин муносабатларини давом эттириб, кунларнинг бирида эркак аёлдан касаллик юқтириб олганини айтган ва унга хизмати учун 200 минг сўм пул беришдан бош тортган, натижада улар ўртасида низо келиб чиққан.

 

Эркак аёлнинг ҳақоратли ва беҳаё сўзларига чидай олмай, пичоқ билан унинг юзига, бутун танасига ура бошлаган. Эркак аёлнинг танасига пичоқ билан жами 61 маротаба зарба берган.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди (ўта шафқатсизлик билан содир этилган қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди ва унга шу модда билан билан 17 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика