Тошкентда 19 ёшли йигит осилган ҳолда топилди
Марҳумнинг қимор ўйинларидан катта қарзи бўлгани айтилмоқда.

2025 йил 31 май куни соат 06:30 атрофида Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Истиқлол кўчаси, 1-уй олдида дарахтга осилган ҳолда 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшовчи йигитнинг жасади топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда марҳум қимор ўйинларида катта миқдорда қарзга ботгани ҳақида расман тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Айни пайтгача бу борада расмий изоҳ берилмаган.







