Тошкентда 4 та машина аварияга учради
Ҳодиса натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

2025 йил 19 февраль куни соат 09:15 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса Lacetti, Malibu, Cobalt ва Lada русумли транспорт воситалари тўқнашуви натижасида юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti ҳайдовчиси ҳаракат давомида ухлаб қолган ва натижада олдинда ҳаракатланаётган автомобиллар билан тўқнашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







