ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 18 март куни соат 07:22 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида дарахт автомашиналар устига қулаганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши натижасида 6 та (Kia, Gentra, Nexia-3, Damas, Cobalt, Niva) енгил автомобиль шикастланган.
Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.


