Ўзбекистон

Тошкентда бадминтон бўйича халқаро ҳамкорлик келишуви имзоланди

Осиё бадминтон федерацияси Президенти Ўзбекистон бадминтон инфратузилмасини юқори баҳолади.

Тошкентда бадминтон бўйича халқаро ҳамкорлик келишуви имзоланди

 

Бугун, 27 январь Осиё бадминтон федерацияси Президенти Ким Жонг Су Ўзбекистон бадминтон федерациясига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов кутиб олди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Ташриф давомида Ким Жонг Су бадминтон спорт иншоотини кўздан кечириб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, у ёш бадминтончилар, Ўзбекистон бадминтон терма жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар билан учрашиб, уларнинг тайёргарлик жараёнини кузатди. Учрашув доирасида иқтидорли ёш спортчилар ва терма жамоа аъзолари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

 

Осиё бадминтон федерацияси Президенти 2025 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

 

Маълумот учун, 15–23 сентябрь кунлари бўлиб ўтган мазкур чемпионатда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон ва Мўғулистондан спортчилар иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистон бадминтончилари муносиб натижалар қайд этиб, мамлакатда ушбу спорт тури изчил ривожланаётганини тасдиқлашди.

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси ва Осиё бадминтон федерацияси Президенти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Ушбу ҳужжат бадминтон спортини тизимли ривожлантириш, спорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш, спортчилар ва мураббийлар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш ҳамда миллий бадминтон тизимини халқаро спорт майдонига интеграция қилишга қаратилган.

 

Келишув доирасида ҳудудларда ихтисослаштирилган спорт мактабларини ривожлантириш, спортчилар тайёрлаш дастурларини янгилаш, хорижий мутахассисларни жалб этиш, халқаро мусобақалар ва йиғинларда иштирокни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида халқаро бадминтон турнирларини ташкил этиш белгиланди.

 

Ташриф якунида федерация раҳбарлари ва спортчилар дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида ўзаро беллашувларда иштирок этишди. Томонлар келгусида Ўзбекистонда бадминтон бўйича халқаро турнирлар ўтказиш бўйича келишувга эришди.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"