1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда биологик фаол қўшимчалар наркотик бўлиб чиқди

Келгусида уларни яширин тарзда дорихоналарда сотиш мақсад қилинган.

Тошкентда биологик фаол қўшимчалар наркотик бўлиб чиқди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, аввалдан кузатувга олинган Тошкент шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган шахснинг яшаш манзили қонун доирасида кўздан кечирилди.

 

Текширувлар натижасида унинг уйидан жами 1 835 дона “Регапен” номли кучли таъсир этувчи дори воситаси аниқланиб, белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

 

Мазкур дори воситаларининг таркибида психотроп таъсирга эга прегабалин моддаси мавжуд бўлиб, уларни биологик фаол қўшимчалар ташқи қадоқларига жойлаб, келгусида дорихоналарда яширин тарзда сотишга урингани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан фуқаро­га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика