Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида кузги хазонрезгилик мавсуми давомида чиқиндиларни ўз вақтида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида махсус штаб фаолият бошлади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Штабнинг асосий вазифаси — шаҳарда қулай, озода ва соғлом муҳитни таъминлашдир.
Штаб таркибига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош прокуратура, Экология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари жалб этилган.
“Агар сиз яшайдиган ҳудудда чиқиндилар тўпланиб қолган бўлса, Халқ назорати порталининг “Тоза шаҳар” ва “Тоза ҳудуд” бўлимларида мурожаат қолдиринг. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.


