Ўзбекистон

Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

Суд танловда намойиш этилган либосни қонунчиликка зид деб топган.

Тошкентда "Дунё гўзали 2025" танлови иштирокчиси кийимида давлат рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

 

Тошкент шаҳри Миробод туманида бўлиб ўтган суд мажлисида “Miss Earth 2025” (“Дунё гўзали”) халқаро танлови иштирокчиси бўлган 21 ёшли Ш.М.га нисбатан давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилди. Натижада у 824 минг сўм миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлди.

 

Суд материалларига кўра, Ш.М. 2025 йил 28 октябрь куни Филиппиннинг Манила шаҳрида ўтказилган танловда саҳнага давлат байроғи ранглари ва республика герби тасвири туширилган образда чиққан. Кейинчалик ушбу либосдаги суратларини Инстаграм саҳифасига жойлаган.

 

Суд мажлисида иштирокчи либосни яратишда давлат рамзларидан фақат илҳом олинганини, кийимда байроқнинг мажбурий элементлари — ярим ой ва ўн икки юлдуз мавжуд эмаслигини, фақат ранглар уйғунлигидан фойдаланилганини таъкидлади. Шунга қарамай, даъвогар томон давлат рамзларидан кийим элементи сифатида фойдаланиш қонун билан тақиқланганини қайд этди.

 

Миробод туман жиноят ишлари бўйича суди Ш.М.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддаси 1-қисми асосида айбдор деб топди. Суд қарорига кўра, у базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари — 824 минг сўм жарима тўлайди.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"