1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда интеллектуал транспорт тизими бўйича пилот лойиҳа йўлга қўйилади

Ягона бошқарув маркази тирбандликларни олдиндан аниқлаб, светофорларни автоматик бошқаради.

Тошкентда интеллектуал транспорт тизими бўйича пилот лойиҳа йўлга қўйилади

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини бошқаришни замонавийлаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида интеллектуал транспорт тизими (ИТС) жорий этилиши режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 3 декабрь куни мазкур йўналишдаги тақдимот билан танишиб, тизимнинг пойтахтдаги пилот босқичини ишга туширишни маъқуллади.

 

Таклиф этилган лойиҳа доирасида шаҳар учун ягона йўл ҳаракатини бошқариш маркази ташкил этилади. Марказ камера, датчик ва ГПС қурилмаларидан олинган маълумотларни йиғиб, сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилади. Бу тизим тирбандликлар статистикаси ва прогнозини шакллантириш, маршрутларни оптималлаштириш, шунингдек, светофор фазаларини реал вақтда автоматик ўзгартириш имконини беради.

 

Ушбу ёндашув жорий этилгач, транспорт оқимининг ўртача ҳаракат вақти сезиларли даражада қисқариши, фавқулодда хизматларнинг йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган жойга тез етиб бориши, асосий йўналишлардаги тирбандликлар камайиши кутилмоқда. Шунингдек, тизим шахсий ҳаракатланиш воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш ҳамда электр транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Президент лойиҳанинг пойтахтдаги пилот босқичини жорий йилнинг ўзида ишга туширишни топширди. Кейинги босқичларда тизимни кенгайтириш ҳамда 2030 йилга қадар уни барча ҳудудлар билан интеграция қилиш режалаштирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика