Ўзбекистон

Тошкентда «мойка» учун ташлаб кетилган Lacetti ўғирланди

20 ёшли йигит уни олиб қочиб, ЙТҲга учраган.

Тошкентда «мойка» учун ташлаб кетилган Lacetti ўғирланди

 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги автомошина ювиш шохобчасидан ўғирлаб кетилган Lacetti йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳолда топилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, 35 ёшли A.A. 23 апрель куни Сергели–5 даҳаси 2-метро бекати ёнида жойлашган автомашина ювиш шохобчаси ишчиси — Искандар исмли шахсга Lacetti русумли автоуловини ювиш учун калити билан ташлаб кетган. Эртаси куни у транспорт воситасини олиб кетиш учун шохобчага келган вақтида автомашина ҳамда Искандар исмли йигит бу ерда йўқлигини кўрган.

 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи 20 ёшли У.И. содир этгани маълум бўлган. Жабрланувчига тегишли автомашина у томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида давлат рақамлари ечилган ва йўл транспорт ҳодисасига учраган ҳолда ташлаб кетилганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан У.И.гa нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи У.И.ни қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

custom img

Давлат грантида ўқиган битирувчилар учун мажбурий ишлаб беришнинг янги тартиби жорий қилиниши мумкин

Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш муддати таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

custom img

19 мартдан "метан заправкалар" узлуксиз ишлайди — Энергетика вазирлиги

Фарғона водийсидаги “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич тикланаётгани маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда қарз можароси ортидан ИИБ ходимлари ва фуқаролар тўқнашуви бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеога ойдинлик киритилди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Компания халқаро Sustainable Fitch агентлиги томонидан баҳоланиб, 50 балллик кўрсаткични қайд этган.

custom img

Афғонистондан олиб кирилган 4,5 кг гашишнинг савдоси тўхтатилди

Шунингдек, Навоийда нарколаборатория фош этилиб, жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Ўзбекистонда 20 март Ҳайит байрами куни деб эълон қилинди

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан 4 кун дам олади.

custom img

Тошкентда қалбаки ҳужжатлар орқали ижара уйларни сотган жиноий гуруҳ аниқланди

Беш нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"