1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда наркотик сақлаган шахс тезкор ходимга 10 минг доллар пора бераётганда қўлга тушди

У шу тариқа аниқланган вазиятни ими-жимида ёпиб юбормоқчи бўлган.

Тошкентда наркотик сақлаган шахс тезкор ходимга 10 минг доллар пора бераётганда қўлга тушди

Тошкентда “Долзарб 20 кунлик” тадбирлари бошланганидан бери 270 та жиноят фош этилди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 117 та гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатда 4 килограмм 578 грамм тақиқланган моддалар, 1000 та психотроп дори воситалари аниқланган.

 

Шунингдек, Шайхонтоҳур туманида ўз уйида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс аниқланган. Бунда фуқаро жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимига аниқланган вазият юзасидан чора кўрмаслик учун 10 минг доллар пора таклиф қилган.

 

Шундан сўнг, тегишли билдирги асосида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро пулларни пора тариқасида берган вақтида қўлга тушган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг пора беришни назарда тутувчи моддаси билан жиноят иши очилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика