1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 500 млн сўмлик қарийб 1 млн дона пиротехника воситалари йўқ қилинди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 декабр ҳолатига қадар божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар ва божхона назорати жараёнида 136 та ҳолатда қиймати 2,3 млрд сўмлик 7 млн 350 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган. Божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда муомаладан олиб қўйилган пиротехника воситалари дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилган ҳолда махсус ҳандакка кўмиш йўли билан йўқ қилинди.

Тошкентда 500 млн сўмлик қарийб 1 млн дона пиротехника воситалари йўқ қилинди

 

Тошкент шаҳрида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида қонунга хилоф муомаладан олиб қўйилган пиротехника воситаларини йўқ қилиш бўйича кенг кўламли тадбир ўтказилди. Бу ҳақда zamon.uz мухбири хабар бермоқда.

 

Тадбир пойтахтнинг Бектемир туманида жойлашган Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув қисми ҳудудида ташкил этилди. Унда Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

 

Тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича мусодара қилинган жами 945 минг дона пиротехника воситалари махсус тартибда йўқ қилинди. Мазкур пиротехника буюмлари дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилган ҳолда махсус ҳандакка кўмиш йўли билан бартараф этилди.

 

Қонунбузарликларга қарши қатъий чоралар

 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 декабрь ҳолатига қадар божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар ва божхона назорати жараёнида 136 та ҳолатда қиймати 2,3 млрд сўмлик 7 млн 350 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган.

 

Аниқланган ҳолатлар бўйича:

• 12 та жиноят иши қўзғатилган,

• 89 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.

 

Мутахассислар таъкидлашича, айниқса Янги йил байрами арафасида пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмаси кескин ошиб, инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

 

Йўқ қилинган пиротехника буюмлари ҳақида

 

Тадбирда йўқ қилинган пиротехника воситаларининг асосий қисмини “Новый век”, “Зимний лес”, “Снежики”, “С новым годом”, “Британик”, “Мики Маус”, “Happy Boom”, “Seven Shots”, “Королевский салют” каби салют ва петардалар ташкил қилди. Уларнинг умумий қиймати 500 млн сўмга яқин.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган қарийб 120 млн сўмлик 562 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари суд қарорларига мувофиқ йўқ қилинди.

 

Қонунчиликда белгиланган тақиқлар

Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 декабрдаги 724-сон қарорига мувофиқ хавфлиликнинг ИИ классига мансуб маиший пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш, ташиш, сотиш ва улардан фойдаланиш қатъиян тақиқланган.

 

Мазкур тадбир орқали жамоатчиликка қонунга хилоф муомаладан олиб қўйилган пиротехника буюмлари белгиланган тартибда сақланиши ва йўқ қилиниши очиқ ҳамда шаффоф тарзда намойиш этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика