1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Тошкентда “Толибон” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Шунингдек, толиблар ТИВ раҳбари билан ҳам учрашган.

Тошкентда “Толибон” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

 

25 июль куни Тошкентда бўлиб турган “Толибон” делегацияси Ўзбекистон томони билан учрашди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди.

 

Толиблар томонидан ташқи ишлар в.б. Амир Хон Мутаққий, молия вазири в.б. Хидоятулло Бадри иштирок этган. Ўзбекистон томонидан Абдулализ Комилов ва Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев мулоқот олиб борган.

 

Музокараларда инфратузилмавий лойиҳалар, жумладан, Трансафғон темирйўли масаласи кўриб чиқилган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи ишлар В.б. Владимир Норов ҳам толиблар делегациясини қабул қилган.

 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022-йил 25-26 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси бўлиб ўтади

 

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

 

—Афғонистон йўналишида халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларини, ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланиши, афғон халқига шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш; 

—Афғонистон янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини (кенг вакиллик асосида ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя қилиш ва қизларнинг тўлақонли мактаб таълими олишини таъминлаш) бажариш жараёнини тезлаштириш масаласида халқаро самарали мулоқотни йўлга қўйиш. Бу Афғонистондаги миллий ярашув жараёнини охирига етказишнинг асосий шарти бўлади;

—Афғонистон Муваққат ҳукумати томонидан ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатлар, минтақанинг бошқа давлатлари ва бутун дунё хавфсизлиги манфаатларига қарши фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларни тасдиқлаш;

—Афғонистоннинг чет элдаги молиявий активларига қўйилган чекловларни бекор қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудудида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини тушунтириш.

 

 

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика