Бугун, 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 4 та кўчасида автомобиллар ҳаракати 5 соатга чекланади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли пойтахтнинг «Янги Ўзбекистон», «Махтумқули», «Табаррук» ва «Чўлпон» кўчаларида соат 19.00 дан 24.00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.


